“Ташаббуслар марафони” тадбирлари ўтказилмоқда
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшлар ойлиги доирасида барча ҳудудларда “Ташаббуслар марафони” тадбирлари ўтказилмоқда.
Марафон доирасида ёшлар иштирокида сув ресурсларини асраш ва экологик маданиятни оширишга қаратилган интерактив павильон фаолияти кўтаринки руҳда давом этмоқда. Тадбир давомида иштирокчилар қизиқарли викториналар, челленжлар, илмий фактлар ва амалий тажрибалар орқали сувнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида янги билимларга эга бўлмоқда.

Шунингдек, фото зоналар ва креатив контент майдонлари ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Тадбир майдонида ёшлар сувнинг қадри ва уни асрашнинг аҳамиятини интерактив машғулотлар, қизиқарли савол-жавоблар ҳамда амалий тажрибалар орқали ўрганиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.

Энг фаол ва билимдон иштирокчилар совғалар билан тақдирланди.

Г.Бобоева, ЎзА