Рақамли иқтисодиёт даврида ёшларни иш билан таъминлаш лойиҳалари кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан “Глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида ёшлар: муаммолар, имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда жадал глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида ёшлар ҳаётида содир бўлаётган трансформация жараёнларини тизимли таҳлил қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва психологик муаммоларини ўрганиш, рақамли технологиялар даврида ёш авлод учун яратилаётган янги имкониятларни баҳолаш ҳамда соҳага оид илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
[gallery-29811]
Халқаро конференция иши 3 та асосий йўналиш (шўъба) бўйича олиб борилди. Хусусан, 1-йўналишда замонавий сиёсий жараёнларда ёшларнинг ўрни ва фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 2-йўналишда рақамли иқтисодиёт шароитида ёшларни иш билан таъминлаш, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 3-йўналишда ахборот хуружи ва рақамлашиш даврида ёшлар психологияси ва уларнинг жамиятга мослашиш хусусиятлари таҳлил этилди.
Конференция якунлари бўйича глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ривожланиш тенденцияларини илмий таҳлил қилиш, ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА