Тарифдан фойда бўлмади, АҚШ пулни қайтаряпти
Дональд Трамп маъмурияти жорий этган "Liberation Day" импорт тарифи АҚШ ғазнасига миллиардлаб доллар келтирди. Энди эса ўша пулнинг салмоқли қисми эгаларига қайтариляпти. Расмий маълумотга кўра, ҳозиргача америкалик импортчиларга 100 миллиард доллар қайтарилган. Бу махсус тариф орқали йиғилган маблағнинг қарийб 60 фоизига тенг.
Бу қарорга Оқ уй Олий суди ҳукми сабаб бўлди. Суд Президент Дональд Трамп импорт тарифи жорий этишда Конгресс ваколатига аралашгани ва Конституцияда белгиланган ҳуқуқи доирасидан чиққанини билдирди. Шундан сўнг ортиқча тўланган маблағни компанияларга қайтариш жараёни бошланди. Ҳозир яна 29 миллиард долларлик даъволар кўриб чиқиляпти, 1,6 миллиард доллар эса импортчилар томонидан зарур банк маълумоти тақдим этилмагани учун ҳали ўтказилмаган.
Мутахассислар таъкидлашича, тарифдан вазиятдан хорижий корхоналар эмас, айнан Қўшма Штатлар импортчилари кўпроқ зарар кўрган. Яъни, Америка компаниялари аввал бож тўлаган, кейин харажатни товар нархига қўшиб, истеъмолчи зиммасига юклаган. Айрим йирик корпорациялар, жумладан “Amazon” қайтарилган пулнинг бир қисми маҳсулот нархини пасайтиришга йўналтирилишини маълум қилган.
Шунга қарамай, Трамп ташқи савдода тарифдан воз кечиш ниятида эмас. Яқинда у Канада маҳсулотларига 50 фоизлик устама жорий қилди. Шунингдек, мажбурий меҳнатга қарши етарли чора кўрмагани айтилган 60 мамлакатга нисбатан ҳам янги импорт божи амалга киритилди. Хуллас, Америка маъмуриятининг баҳсли тариф сиёсати ҳамон кун тартибида.
Мусулмон Зиё, ЎзА