Залужний Зеленскийдан устун келиши мумкинми?
Украинада Президентлик сайлови яқин кунларда ўтказилса, биринчи босқичда амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленский 22,3 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллаши, собиқ бош қўмондон, ҳозир Буюк Британиядаги элчи Валерий Залужний эса 21,4 фоиз билан иккинчи бўлиши мумкин.
Бу ҳақда “Socis” ижтимоий ва маркетинг тадқиқоти маркази маълумотига таяниб, DW хабар берди.
Тадқиқотга кўра, иккинчи турда Залужний Зеленскийни 66,2 фоизга қарши 33,8 фоиз натижа билан мағлуб этиши мумкин. Собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров ёки Кирилл Буданов иккинчи босқичга чиққан тақдирда, улар ҳам амалдаги етакчидан кўпроқ овоз тўплаши эҳтимоли қайд этилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА