Талабаларнинг бўш вақти самарали ўтади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги ўқув йилида Бухоро давлат педагогика институти талабалар турар жойларида ёшларнинг қулай ва мазмунли яшаши, таълим олиши ҳамда бўш вақтини самарали ташкил этиши учун зарур шароитлар яратилди.
Замонавий шарт-шароитлар билан бир қаторда, талабаларнинг қизиқиш ва истеъдодини ривожлантиришга қаратилган бешта муҳим ташаббус йўналиши бўйича махсус хоналар ташкил этилди.
[gallery-31434]
Мазкур хоналар талабаларнинг нафақат яшаши, балки таълим олиши, ижод қилиши, спорт билан шуғулланиши, китоб мутолаа қилиши ҳамда замонавий кўникмаларни эгаллаши учун кенг имконият яратмоқда.
Эътиборлиси, талабалар турар жойлари бугун нафақат яшаш маскани, балки ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ўз иқтидорини намоён этиши ва шахсий салоҳиятини ривожлантириши учун муҳим таълимий-маърифий муҳитга айланмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА