“Talaba Expo – 2026”: кенг имкониятлар майдони
Бобур шаҳрида олий ўқув юртлари битирувчилари ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Talaba Expo – 2026” касб-ҳунар ва бўш иш ўринлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар ўзларининг мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда.
Кўргазманинг асосий мақсади, битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий йўналишларини тўғри белгилаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
[gallery-29789]
Кўргазма дастурида битируви ва ишсиз ёшлар етакчи ташкилотлар ва компанияларда иш бошлаш ҳақида зарур маълумотлар олади, тўғридан-тўғри мулоқот ва суҳбатдан ўтиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, иштирокчиларга истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича маслаҳатлар берилади. “Келажак тадбиркорлиги” дастури доирасида олий ўқув юртлари битирувчиларининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар ҳам ажратилади.
Ф. Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.