Таэквондо WT бўйича сентябрь ойи жаҳон рейтинги эълон қилинди
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси август ойи якунлари бўйича жаҳон рейтингини янгилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир қатор вакиллари ўз вазн тоифаларида юқори ўринларни эгаллади.
Эътиборлиси мазкур рейтингда 80 килограмм вазн тоифасида Жасурбек Жайсунов 72,27 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. +87 килограмм вазн тоифасида Марат Мавлонов 44,40 балл жамғариб, учинчи поғонадан жой олди.
Қуйида қолган таэквондочиларимизнинг рейтингдаги ўринлари билан танишасиз:
Эркаклар:
54 кг: 7. Жаҳонгир Худойбердиев — 29,68 балл, 24. Ёсинбек Одилов — 12,96 балл;
63 кг: 9. Назарли Назаров — 22,08 балл;
87 кг: 9. Ёдгорбек Жўрабойев — 24 балл, 25. Шоҳжаҳон Каримбоев — 8,64 балл;
74 кг: 10. Мироншоҳмирзо Музаффаров — 23,51 балл, 14. Нажмиддин Қосимҳожиев — 19,51 балл, 46. Аҳаджон Мухторов — 6,48 балл;
68 кг: 13. Омадбек Отабеков — 27,56 балл, 23. Диёрбек Тўхлибоев — 20,73 балл, 29. Шоҳжаҳон Аҳмедов — 18 балл.
Аёллар:
67 кг: 7. Озода Собиржонова — 57,33 балл, 43. Жасмина Турлибекова — 11,60 балл;
57 кг: 8. Шаббона Абдувалиева — 36,96 балл;
+73 кг: 12. Светлана Осипова — 32,99 балл, 17. Ирода Миртожиева — 24,48 балл;
53 кг: 13. Лайло Ҳасанова — 21,81 балл;
62 кг: 13. Моҳидил Ўктамжонова — 25,56 балл.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА