Сурхондарёда полвонлар сараланди
Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида миллий кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди.
100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида мезбонлар вакили Муҳаммадкарим Хуррамов барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Жамшид Бахтиёров (Хоразм) кумуш медалга сазовор бўлди. Тажрибали полвонимиз Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё) ва Нурбек Тўраев (Бухоро) эса бронза медали билан тақдирланди.


Шунингдек, мамлакат кубогида Шермуҳаммад Жандриев (Сурхондарё), Жамшид Йўлдошев (Андижон), Арслон Тожиев (Қашқадарё), Умар Бозоров (Тошкент шаҳри), Филура Эргашева (Қашқадарё), Покиза Камолиддинова (Тошкент вилояти), Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё), Комила Қаҳҳорова (Сурхондарё) ҳамда Шаҳноза Бозорова (Тошкент шаҳри) каби полвонларимиз ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА