Стол тенниси: Аружан Камалова U19 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпиони
Шу кунларда пойтахтимиздаги Ўзбекистон стол тенниси федерацияси спорт мажмуасида U19 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда.
Кеча чемпионат дастурига мувофиқ, биринчиликнинг қизлар ўртасида яккалик мусобақалари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган энг иқтидорли кичик ракетка усталари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Шиддатли кечган ўйинлар сарҳисобига кўра, U19 ёш тоифасида Тошкент вилояти вакили Аружан Камалова мамлакат чемпиони деган шарафли номга эга чиқди. Ўз навбатида, кумуш медаль пойтахтлик Аделина Ҳасановага, бронза медаль эса Тошкент вилояти терма жамоаси аъзоси Асел Еркебаева ва андижонлик Дилнавоз Омоновага насиб этди.
Чемпионат баҳслари 22 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА