Спорт: мукофотланганлар меҳнати эътироф этилди
Халқаро мусобақаларда, жаҳон ва қитъа чемпионатларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда, юртимизда оммавий спорт ҳаракатининг кенг қулоч ёйишида мураббий ва мутахассисларнинг, спортчиларнинг алоҳида хизматлари борки, бугун ушбу саъйи-ҳаракатлар туфайли янги Ўзбекистон спорти жаҳон миқёсида янги юксалиш босқичига кўтарилди.
Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ мукофотланган спортчи ва мураббийларни қутлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган спорт вазири А.Икромов, соҳа ходимлари ва мутахассислар, мамлакатимиз спортини ривожлантириш, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш йўлида фидойилик кўрсатаётганларнинг меҳнатлари эътироф этилди.
Т.Рўзиев, ЎзА