Сўх иқтисоди юксалмоқда
Фарғона вилояти статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026- йилнинг 1-июнь ҳолатида Сўх туманида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 1168 тага етган бўлиб, бу ҳудудда тадбиркорлик муҳити изчил ривожланаётганидан далолат беради.
Йилнинг дастлабки беш ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 59,7 млрд сўмни ташкил қилди. Саноат тармоғида физик ҳажм индекси 112,7 фоиз бўлиб, ишлаб чиқариш суръатлари ўсишда давом этмоқда.
Туманда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 308 млрд сўмга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга ошди.
Савдо соҳасида ҳам ижобий динамика кузатилди. Чакана савдо айланмаси 105,6 фоизга, улгуржи савдо айланмаси эса 98,5 фоизга ўсди.
Қурилиш соҳасида бажарилган ишлар ҳажми 57 млрд сўмни ташкил қилди. Ўсиш суръати 104,3 фоиз миқдорида қайд этилган.
– Бу рақамлар йилнинг иккинчи ярми кўрсаткичлари олдида ҳеч гап эмас, – дейди Сўх тумани ҳокими Саидбаҳром Саидмўсаев. – Муҳтарам Президентимиз Сўхни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга 1,2 триллион сўм ажратмоқда. Бу ўнлаб янги корхоналар, уй-жойлар, янги иш ўринлари дегани. Шундай экан, Сўх шу йил якуни билан вилоятнинг йирик саноат ва туризм марказларидан бирига айланади.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА