Сизларни диққат билан тинглашга, ҳар бир муаммо ва тавсияни батафсил муҳокама қилишга тайёрмиз – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда.
–Йил давомидаги таҳлилларингиз асосида қандай муаммоларни аниқладингиз? Инвестиция муҳитини янада яхшилаш учун Ҳукумат нималар қилиши керак?
Сизларни диққат билан тинглашга, ҳар бир муаммо ва тавсияни батафсил муҳокама қилишга тайёрмиз.
Ишимизни янада самарали ташкил этиш бўйича таклифларингиз бўлса, уларни очиқ мулоқот руҳида кўриб чиқамиз.
Албатта, бугун кўтариладиган барча масалалар умумлаштирилиб, мажлисимиз якунлари бўйича ягона “йўл харитаси” ишлаб чиқилади, – деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА