Шушада Ўзбекистон - Озарбайжон медиа ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Шуша глобал медиа форуми доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун Контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда “Trend” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда қўшма медиаконтент тайёрлаш, ОАВ ва блогерлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, умумий тарих ва маданий меросни тарғиб қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА