Шаҳрихон — Янги Ўзбекистон бунёдкорлигининг ёрқин тимсоли
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари ҳудуд қиёфасини тубдан янгиламоқда. Кенг ва равон кўчалар, обод маҳаллалар, замонавий таълим муассасалари, тиббиёт масканлари ва ҳунармандчилик анъаналари бугунги Шаҳрихоннинг тараққиёт суръатини яққол намоён этаётир.
Туманда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Барпо этилаётган ҳар бир янги объект, ободонлаштирилаётган ҳар бир манзил аҳоли учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилаяпти.
[gallery-30327]
Шаҳрихонлик ҳунармандлар миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва бойитишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, педагоглар эса ёш авлодни билим ва тарбия билан камолга етказиш йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Ана шу меҳнатсевар ва фидойи инсонлар туман тараққиётининг муҳим таянчига айланган.
Бугунги Шаҳрихон нафақат обод қиёфаси, балки яратувчанлик муҳити, меҳнаткаш аҳолиси ва эзгу мақсадлари билан ҳам Янги Ўзбекистон тараққиётининг ажралмас бўлаги сифатида намоён бўлмоқда. Тумандаги ҳар бир янги иншоот, кўкаламзорлаштирилган кўчалар, фаолият бошлаётган таълим ва тиббиёт муассасалари мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Шаҳрихон бугун бунёдкорлик руҳи, меҳнатсевар инсонлари ва эртанги кунга ишончи билан Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида дадил одимламоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА