Ёшлар бандлигини таъминлаётган корхона
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида фаолият юритаётган “Master Class Design” масъулияти чекланган жамиятида эркаклар учун сифатли ва замонавий дизайндаги оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам намунавий ишлар амалга оширилаяпти. Айни пайтда бу ерда 80 нафардан зиёд ёш доимий иш ўрни билан таъминланган.
[gallery-30362]
Шунингдек, “Устоз — шогирд” анъанаси асосида 40 нафардан зиёд мактаб ўқувчиси ёзги таътил даврида корхонада амалий кўникма ва касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.
Корхонада ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини тинглашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА