Рубио: Аляскада Россия билан ҳеч қандай келишувга эришилмаган
“Аляскада ҳеч қандай келишув бўлмаган, фақат таклиф билдирилган”, дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.
Ўтган йил 15 август куни Аляскада бўлиб ўтган Путин – Трамп саммитидан сўнг Россия расмийлари учрашувда эришилган қандайдир келишувни ифодалаш учун “Анкориж руҳи” иборасини ишлата бошладилар.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков “Анкориж руҳи” ҳақидаги саволга жавобан, “бу Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги “айрим англашув” эканини айтган. Бинобарин, 2026 йил бошидан РФ расмийлари Аляскадаги саммитда эришилган келишув амалга ошиши кутилмаётганини таъкидлаб келади.
С.Раҳимов, ЎзА