Россия - Украина уруши авж олиши хавфи буғдой нархини ошириб юборди
Россия – Украина уруши яна авж олиши хавфи туфайли дунё бўйлаб буғдой нархи уч йил ичидаги энг юқори даражага кўтарилди. Қамал қилинган Қора денгиз портлари учун пайдо бўлган хавф яна бир бор бозорни танқисликка тайёргарлик кўришга мажбур қиляпти. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзган.
Нашр маълумотига кўра, Чикагодаги буғдой фьючерси 2,6 фоиз ўсиб, 2023 йил июлидан бери энг юқори даражага етди. Нарх бир кунда 6.4, сўнгги ой давомида 18 фоиз қимматлашди.
Бундай тез ўсиш Россия Украина инфратузилмаси томон ҳужумни кучайтиришга тайёрланаётгани, натижада Қора денгиз минтақасидан логистика ва етказиб бериш мураккаблашиши ҳақидаги хавотир билан боғлиқ.
Дарвоқе, жаҳон миқёсида жами буғдой экспортининг чорак қисмидан кўпроғи Украина ва Россияга тўғри келади.
С.Раҳимов, ЎзА