Қатар АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санкциясини қўллаб-қувватламади
Қатарнинг АҚШ томонидан Эрон иқтисодиётига нисбатан жорий этилаётган чеклов жараёнида иштирок этиш нияти йўқ.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид Ал-Ансорий таъкидлашича, Доҳа БМТ даражасида тасдиқланмаган, балки фақат бир томонлама киритилган санкция бўйича ҳеч қандай ижобий қарор қабул қилмаган. Қатарнинг асосий мақсади томонларни музокара даврасига қайтариш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашишдан иборат.
Мажид Ал-Ансорий мамлакат фақат халқаро миқёсда маъқулланган чекловга қўшилиши, Вашингтоннинг ҳатти-ҳаракати Доҳага бевосита таъсир қилмаслигини билдириб, Қатар ушбу низога тўлиқ холис ёндашишини қўшимча қилди.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти, хусусан Президент Дональд Трамп иттифоқчиларни Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтириш ва Эрон билан савдони давом эттираётган давлатларга қарши чора кўриш ташаббусига қўшилишга чақирган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА