Россия украин дронидан фойдаланиши мумкин
Литва мудофаа вазири Робертас Каунас маълум қилишича, Россия Болтиқ бўйи давлатларидаги муҳим инфратузилма манзилларига ҳужум уюштириш чоғида қўлга киритилган украин учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
Россия ва Украина ўртасида низо авж олгандан буён Латвия, Литва ва Эстония ҳаво ҳудудига бир неча бор турли дронлар кириб келгани ёки шу ҳудудга қулагани ҳақида хабарлар берилган. Шу боис Болтиқ давлатлари ҳаво мудофааси ва дронга қарши тизимни кучайтириш чорасини кўряпти.
Д.Ҳакимов, ЎзА