Расулжон Абдураҳимов — Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган XX ёзги Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 30 тага етди.
Мусобақанинг спорт гимнастикаси бўйича баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов қўшпоя дастуридаги финал баҳсида 14,433 балл жамғариб, учинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижадан сўнг делегациямиз медаллари 30 тага етди.
[gallery-31616]
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА