Қувада томорқадан самарали фойдаланиш бўйича илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан Қува туманида маҳаллаларда томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг вилоят бошқармаси масъуллари, Қува тумани ҳокимлиги вакиллари, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 1017 нафар маҳалла раиси иштирок этди.
[gallery-30695]
Семинар давомида иштирокчилар Қува туманида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, кўчатчилик, манзарали дарахтлар, киви ва бошқа экспортбоп экинлар етиштириш бўйича тўпланган илғор тажрибалар билан танишди. Шунингдек, Янги Қува ва Янги Чек маҳаллаларидаги намунавий хонадонлар фаолияти кўздан кечирилди.
Таъкидланганидек, туманда ҳар йили 150 миллион тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт, тут ҳамда атиргул кўчатлари етиштирилиб, ички бозор билан бир қаторда хорижга ҳам етказиб берилмоқда. Бу жараёнда аҳоли томорқалари муҳим ўрин тутади.
Семинар якунида томорқадан самарали фойдаланишнинг илғор усулларини кенг жорий этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва даромадли томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА