Қозоғистон ССВ маймун чечаги мамлакатга олиб кирилиши хавфини истисно қилмади
Россияда маймун чечаги ҳолати кузатилгани ҳақидаги хабарлар асносида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу инфекциянинг мамлакатга олиб кирилиши эҳтимоли истисно қилинмаган. Бинобарин, патогеннинг юқиш хусусияти инобатга олинган ҳолда, мамлакат аҳолиси орасида маймун чечаги кенг тарқалиши хавфи паст баҳоланиши таъкидланган.
Шунингдек, идора зараркунанда кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун қатор санитария, профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилаётганига урғу берган.
Маълумки, яқинда Санкт-Петербургда беш киши маймун чечаги гумони билан касалхонага ётқизилган. “Роспотребнадзор” мутахассислари дарҳол санитария-эпидемиология текширувини бошлаган.

Аввалроқ Москва вилоятида ушбу хасталикка учрагани эҳтимоли мавжуд бемор билан алоқада бўлган беш киши шифохонага ётқизилган эди.
Маймун чечаги – кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, бевосита жисмоний алоқа ва ҳаво орқали ўтади. Аниқроғи, юқиш ҳолати бемор бошқа одамнинг юзига қарата ҳаво чиқарганда ёки унга яқинлашганда кузатилади.
С.Раҳимов, ЎзА