Қиличбозлар пойтахтимизда сараланди
Тошкентдаги «Пахтакор» қиличбозлик спорт мажмуида 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 90 нафарга яқин қиличбозлар иштирок этаётган чемпионатда шпага йўналиши бўйича яккалик баҳслари ўтказилди. Унда Искандер Туришев ва Санам Назарова барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.


Мусобақанинг навбатдаги кунида шпага бўйича жамоавий, рапира йўналишида яккалик беллашувлар ўтказилади. Мамлакат биринчилиги 15 мартга қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА