Президент совғалари eтиб келди
Янги ўқув йилини қувонч билан кутиб олаётган 1-синф ўқувчилари учун Президент совғалари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.
2026/2027 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинадиган 38 минг 915 нафар бола учун 12 номдаги Президент совғалари олиб келинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юборилган совғалар бугунги кунда барча умумий ўрта таълим мактабларига босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири