Полвонларимиз жаҳон чемпионатида порламоқда
Словакиядаги спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кумуш медални қўлга киритди. Бугун ҳам юртимиз вакиллари янги ютуқлар учун гиламга чиқади.
Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳайё Нарзиллаева 65 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, спортчимиз жаҳон чемпионатида совриндорлар сафидан жой олди.
Бугун, 21 август куни аёллар курашида 57 килограмм вазн тоифасидаги вакилимиз Улбике Карлибаева бронза медали учун баҳс олиб боради. Унинг рақиби Лилиана Капувари (Венгрия) — Ҳюнаи Қурбанова (Озарбайжон) жуфтлиги ғолиби бўлади.
Шунингдек, бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги уч нафар вакили саралаш босқичида баҳсларга киришади.
Эркин кураш:
57 кг — Улуғбек Рашидов;
65 кг — Санжарбек Анварбеков;
92 кг — Улуғбек Ортиқов.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА