Пикассонинг ўғирланган сурати топилди
Франциянинг Шампиньи-сюр-Марн шаҳрида полиция гиёҳванд модда савдоси бўйича тергов доирасида ўтказилган тинтув чоғи афсонавий рассом Пабло Пикассо қаламига мансуб ижод намунаси асл нусхасини мусодара қилди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 15 июнь куни Вал-де-Марн департаменти ҳудудидаги уйга рейд уюштириб, нафақат кўп миқдорда наша, дизайнерлик буюми ва нақд пул, балки илгари Париж омборидан ўғирланган санъат асарларини ҳам топди.
Прокуратура маълумотига кўра, иш бўйича тўрт киши терговга тортилган. Гумондорлардан бири қимматбаҳо буюмлар омбори ходими дея тахмин қилиняпти. У мунтазам равишда суратлар, қимматбаҳо буюмлар ўғирлаган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, номи тилга олинган портрет Пикассонинг 1937 йил Мари-Терез Вальтерга бағишланган ижоди ҳисобланади. Асарнинг қиймати 12-15 миллион евро оралиғида баҳоланяпти.
С.Раҳимов, ЎзА