Пентагон Форс кўрфазидаги Америка ҳарбийларини камайтирмоқчи
Пентагон Яқин Шарқдаги мавжудлигини баҳоламоқда. Бу Эрон билан уруш АҚШнинг минтақадаги ҳарбий иштирокини ўзгартириши мумкинлигидан далолат берувчи илк белги.
“The Washington Post” газетаси расмийларни ҳам ўз ичига олган 8 манбага таяниб хабар беришича, мудофаа вазирлиги кўриб чиқаётган асосий масалалардан бири – Форс кўрфазидан қўшинни олиб чиқиш мақсадга мувофиқлиги. Зеро, АҚШнинг хориждаги, хусусан минтақадаги йирик ҳарбий базалари бир неча ой давомида Эрон ҳужумига учраган.
Иншоотларга етказилган зарар Пентагонга минтақадаги мавжудликни қайта баҳолаш учун имкон беради. Мудофаа вазирлиги аллақачон базаларини можародан олдинги ҳолатга қайтармаслиги эҳтимолини илгари сурган.
С.Раҳимов, ЎзА