Трамп Ким билан йил охиригача учрашмоқчи
Президент Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан йил охиригача учрашишини маълум қилди. Агар шу воқеа юз берса, икки раҳбар Трампнинг биринчи президентлик давридан бери илк бор юзма-юз кўришади.
Трамп Ким билан муносабати яхшилигини айтди. У Пхеньянда ҳозир 57 дона ядровий қурол борлигини даъво қилди, режалаштирилаётган мулоқот санаси ёки жойи ҳақида эса аниқ маълумот бермади.
Мазкур баёнот Вашингтон Сеул билан ҳар йилги қўшма ҳарбий машғулотни қисқартиришга қарор қилганидан бир неча кун ўтиб янгради. Трамп бундай машқ Пхеньянга “номуносиб ва харифона огоҳлик” беришини таъкидлаган. Табиийки, унинг қарори Жанубий Кореяда АҚШнинг хавфсизлик кафолати борасидаги хавотирни кучайтирган.
Бинобарин, Шимолий Корея ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда. Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэль Гросси апрель ойида Пхеньяннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш имконияти жадал суръатда ўсиб бораётганини эътироф этган. КХДР 2006 йилдан бери олти марта ядровий синов ўтказган.
Мусулмон Зиё, ЎзА