Пара велоспортчиларимихнинг тарихи натижалари
АҚШнинг Алабама штатидаги Хантсвилл шаҳрида пара велоспорт бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг дастлабки куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги муҳим натижани қайд этиб, икки олтин медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг биринчи кунида 14,6 километр масофага вақт пойгалари ўтказилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобини дастлабки куннинг ўзида икки олтин медаль билан бойитди.
Т1 классидаги баҳсларда Маржона Пардабоева барча рақибаларидан устун келиб, жаҳон чемпиони бўлди. Ҳ1 классида эса Покиза Аҳмадбекова вақт пойгасида энг яхши натижани қайд этиб, яна бир бор жаҳонда тенгсиз эканини намоён қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг биринчи кунини икки олтин медаль билан ёрқин тарзда якунлади. Маржона Пардабоева ва Покиза Аҳмадбекованинг чемпионликлари мамлакатимиз пара велоспорти тарихида янги саҳифа очди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА