Ўзбекистонлик ошпаз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилган "IN2HCC - 2026" жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Шоҳрух Ибрагимов "Йилнинг энг яхши ошпази" номинациясида ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
Жорий йилги “Indonesia International Halal Chef Competition” (IN2HCC) чемпионатида турли мамлакатлардан келган профессионал ошпазлар ўз маҳорат ва тажрибасини намойиш этди. Танловнинг “Chef of the Year” номинациясида иштирок этган Шоҳрух Ибрагимов учинчи ўринга сазовор бўлди. Унинг натижаси Ўзбекистон вакилларининг халқаро пазандачилик майдонидаги муваффақиятларидан бири бўлди.
Мазкур мусобақа ҳалол пазандачиликни ривожлантириш, миллий таомлар анъаналарини тарғиб қилиш ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида халқаро тажриба алмашиш учун муҳим майдон ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионатдаги иштироки миллий пазандачилик салоҳиятини халқаро миқёсда намоён этиш ва юртимиз ошпазларининг касбий маҳоратини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА