Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллион донага яқинлашди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар номида 4 миллион 982 минг 516 дона автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 миллион 618 минг 719 дона. Шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли 343 минг 375 дона юк автомобили, 7 минг 508 дона микроавтобус, 7 минг 128 дона махсус транспорт воситаси ҳамда 5 минг 786 дона автобус мавжуд.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда жисмоний шахслар номида 637 минг 706 дона автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.
Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 573 минг 472 дона, Самарқанд вилояти — 563 минг 72 дона, Тошкент вилояти — 476 минг 148 дона ҳамда Қашқадарё вилояти — 457 минг 457 дона билан эгаллаган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 381 минг 421 дона, Наманган вилоятида 336 минг 810 дона, Сурхондарё вилоятида 325 минг 980 дона, Бухоро вилоятида 309 минг 391 дона, Хоразм вилоятида 287 минг 918 дона автотранспорт воситаси жисмоний шахслар номида рўйхатдан ўтган.
Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 220 минг 882 дона, Навоий вилоятида 156 минг 745 дона, Жиззах вилоятида 145 минг 392 дона, Сирдарё вилоятида эса 110 минг 122 донани ташкил этган.
Шундай қилиб, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллион донага яқинлашган. Уларнинг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА