Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги: иқтисодий ва ижтимоий алоқалар таҳлили
2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик барқарор ўсиш динамикасини намоён этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 411,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 млн. долларга ошган.
Ташқи савдо таркибида импорт ҳажми экспорт: 52,4 млн. АҚШ доллари, импорт: 359,2 млн. АҚШ доллари каби юқори бўлиб қолмоқда.
Бу ҳолат Германиядан юқори технологияли маҳсулотлар, саноат ускуналари ва техника воситаларига бўлган талаб юқорилигини кўрсатади. Шу билан бирга, Ўзбекистон экспорти ҳали ҳам кенгайтириш босқичида эканини англатади.
Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони – 240 та (2026 йил 1 май ҳолатига). Германиядан асосий капиталга киритилган инвестиция ва кредитлар — 205,3 млн. АҚШ доллари (январь–март)дан иборат.
Бу кўрсаткичлар Германия бизнесининг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.
Шунингдек, Германиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар – 10 989 нафар
Ўзбекистондан Германияга борганлар – 2 981 нафар. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий туризм салоҳияти Германия фуқаролари учун тобора жозибадор бўлиб бораётганини кўрсатади.
Қайд этилишича, Германиядан Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келганлар – 42 нафар, Ўзбекистондан Германияга ўқишга кетганлар – 190 нафар. Бу кўрсаткичлар ёшлар ўртасида халқаро таълимга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини англатади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик ташқи савдо ҳажмининг барқарор ўсиши инвестиция оқимларининг фаоллашиши
туризм ва таълим алмашинувининг кенгайиши билан тавсифланмоқда.
Шу билан бирга, савдо балансида импорт улушининг юқорилиги Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. Келгусида юқори технологиялар, қўшма ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноати икки давлат ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолиши кутилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА