Хабар берганимиздек, Шанхай шаҳрида дунёдаги энг йирик импорт кўргазмаси — China International Import Expo (CIIE 2025) бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро кўргазма жаҳон иқтисодиётидаги энг нуфузли тадбирлардан бири сифатида эътироф этилди.  

Бу йилги кўргазмада дунё мамлакатларидан юзлаб компаниялар, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўз маҳсулот ва инновацияларини намойиш этди. Ушбу нуфузли майдонда Ўзбекистон ҳам муносиб қатнашди.  

Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, экспортбоп маҳсулотлари ва янги технологиялари кенг ёритилди.  

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, туризм ҳамда ахборот технологиялари соҳаларидаги ишланмалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Бундан ташқари павильонда меҳмонлар учун миллий маданият ва анъаналарни акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди. Ўзбекистон павильонининг замонавий ва миллий услубга йўғрилган дизайни, мувофиқлашган ранглари ҳамда ички жиҳозланиши бошқа павильонлардан кескин фарқ қилади.  

Павильоннинг ташқи қисмида миллий нақшлар, ҳунармандчилик анъаналари ва замонавий архитектура ечимлари уйғунлаштирилган. Меҳмонлар Ўзбекистон павильонини нафақат дизайн, балки илиқ муҳит ва меҳмондўстлик учун ҳам энг ёрқин нуқта сифатида таъкидлади.  

Кўплаб ташриф буюрувчилар ўз таассуротларида “Ўзбекистон павильони — кўргазманинг юраги” деб атади.  

Қайд этиш лозимки,  бу каби нуфузли халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг самарали иштирок этиши нафақат мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўрсатади, балки инвестициявий ва савдо имкониятларини кенгайтиради.  

Шанхайдаги кўргазма орқали Ўзбекистон ўз маҳсулотларини дунё бозорига яқинлаштирди ва ташқи ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда. Бу эса келажакда янги лойиҳалар, инновациялар ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/FyamzXZO6C8?si=2QbD7q4z1eVJvjFN" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, Искандар Исматов, ЎзА

Хитой, Шанхай

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон павильони — CIIE 2025нинг энг ёрқин нуқтаси сифатида эътироф этилди (+видео)