Осиё ўйинлари: академик эшкак эшишда қизларимиз кумуш медални қўлга киритди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 1 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Жумладан, академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги W4- дастурида Анна Аксенова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаевадан иборат Ўзбекистон терма жамоаси финишга иккинчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа, делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди.
Маълумот учун, бироз аввал эркаклар ўртасидаги академик эшкак эшиш баҳсларида вакилларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА