Ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда
“Ғалла – 2026”
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида 2026 йилги ғалла ўрим-йиғим ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Етиштирилган ҳосилни ўз муддатида йиғиб олиш, бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, ғаллани даладан омборга сифатли етказиб бериш, энг асосийси мавсумни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказишнинг барча чоралари кўрилди.
Амударё туманда 2026 йил ҳосили учун 256 та фермер хўжалиги томонидан 4 минг 800 гектар майдонга ғалла экилиб, ушбу майдонлардан жами 12 минг 222 тонна буғдой етиштириш режалаштирилган. Мазкур майдонларда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида озиқлантирилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш учун биолабораторияларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг далага чиқаришини назорат қилинди.
Шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида маҳаллий органик ўғит – чиритилган гўнг чиқариш гектарига 3-5 тоннадан ва уни далаларга тарқатиш ишлари ҳам тизимли равишда мониторинг қилиб борилади. Натижада барча далаларда мўл ғалла ҳосили тўпланди.
– Ҳар йили шартномавий режамизни туманда биринчилардан бўлиб бажариб келмоқдамиз. Бу йил ҳам 11 гектар майдонга экилган буғдойдан юқори ҳосил олишни режалаштиряпмиз. Ғалладан бўшаган майдонларга иккинчи экин сифатида мош, сабзи ва картошка экилади, – дейди “Ўрозбоев Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари Руслан Айтбоев.
[gallery-29861]
Тумандаги бошқа фермер хўжаликларида ҳам ғалла ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.