Ўқитувчиларнинг билим ва малакаси синовдан ўтди
Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида “Ўқитувчилар олимпиадаси”нинг вилоят босқичи ўтказилди. Олимпиадада математика, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари ўқитувчилари иштирок этди.
Мазкур олимпиада педагогларнинг билим ва малакасини синовдан ўтказиш, тажриба алмашиш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-25283]
Жараён педагогларнинг назарий билими билан бирга, амалий тажрибасини ҳам синовдан ўтказмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўқитувчиларнинг инновацион ёндашувлардан фойдаланиши, уларда замонавий методларни дарс жараёнига татбиқ этиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Олимпиада ғолиблари республика босқичига йўлланма олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА