Онлайн рўйхатдан ўтиш якунланди: энди навбат тўловга
2026-2027 ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёни доирасида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш якунланди.
Энди абитуриентлар учун навбатдаги муҳим босқич – белгиланган муддатда тўловни амалга ошириш ҳисобланади.
Тўловни амалга оширишнинг сўнгги муддати – 26 июнь (эртага) соат 23:59 га қадар.
Белгиланган вақтга қадар тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Шу боис, барча абитуриентлардан тўлов масаласига алоҳида эътибор қаратиш сўралади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги барча абитуриентларга кириш имтиҳонларида омад, юқори натижалар ва орзу қилган олий таълим муассасаси талабаси бўлишни тилайди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА