Оҳангарон туманида ёнғин содир бўлди
Интернет хабарларида Оҳангарон тумани ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлгани айтилган. Ушбу воқега аниқлик киритиш мақсадида Республика ФВВ ва Ўрмон хўжалиги масъуллари билан боғландик.
14 июль куни соат 13:00 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига, Оҳангарон тумани "Чувилдоқ" МФЙда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Унга асосан, Оҳангарон тумани ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 13:45 да етиб бориб, соат 15:20 да ўчирилган.

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра ушбу ҳудуд ўрмонга яқин жойда бўлган, яъни туман захира ерлари. Ёнғин ўз вақтида ўчирилгани сабабли ўрмон ҳудудига ўтмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
ЎзА