Нукусда меҳнат ва тадбиркорлик ярмаркаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Дўстлик” канали бўйида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган меҳнат ва тадбиркорлик ярмаркаси ўтказилди.
Ярмарка доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун мўлжалланган замонавий меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар намойиш этилди. Иштирокчилар ўз бизнесини бошлашда зарур бўладиган жиҳозлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
[gallery-30767]
Шунингдек, тижорат банклари мутахассислари томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда давлат субсидияларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бўш иш ўринлари ярмаркасида эса меҳнат бозоридаги мавжуд вакансиялар тақдим этилди. Таълим муассасалари битирувчилари ва иш изловчиларга маҳаллий корхоналарда ишга жойлашиш имкониятлари, шунингдек, бандлик масалалари бўйича мутахассислар маслаҳатлари тақдим этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА