Ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси Экополицияси Кегейли тумани бўлими томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ва биологик ресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида навбатдаги назорат-рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Кегейли тумани “Эшон қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Кегейли” каналидан Кегейли тумани фуқаролари С.Н, А.С, У.Б ҳамда Э.А. лар 2 дона тўр ёрдамида, 1 дона зоғора балиқ ва 1 дона оқ балиқ, 12 дона оқ амур балиғини белгиланган тартиб ва талабларга зид равишда овлагани аниқланди.
Аниқланган ҳолат бўйича табиатга келтирилган зарар миқдори белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилди. Тўпланган ҳужжатлар амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, чора кўриш учун Прокуратура органига топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири