Нидерландия терма жамоасида ярим асрлик тарих такрорланди
Испаниялик мутахассис Хави футбол бўйича Нидерландия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди. У мазкур лавозимда жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги муваффақиятсизлик сабаб истеъфога чиққани айтилган Рональд Куман ўрнини эгаллади. У мамлакат футбол федерацияси билан тўрт йиллик шартномага имзо чекди.
Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берган.
Дарвоқе, 1977-1978 йиллари Лолалар мамлакати жамоасини австриялик Эрнст Хаппель бошқарган. Хавининг янги лавозимдаги дебюти 24 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Германияга қарши кечадиган баҳсга тўғри келади. Рақиб жамоа захира ўриндиғида эса Юрген Клопп дебюти кутиляпти.
Ф.Яхшибоева, ЎзА