Нетаньяҳу Ливан билан музокара бошламоқчи (+видео)
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Ливан билан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини қуролсизлантириш ва икки мамлакат ўртасида тинч муносабатлар ўрнатиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар берди DW нашри.
Бу ҳақда 9 апрель куни Исроил ҳукумати сайтида баёнот ҳам эълон қилинди.
Нетаньяҳунинг маълум қилишича, Ливан расмийларидан музокараларни бошлаш бўйича бир неча бор мурожаатлар келиб тушган. У шундан кейин, аниқроғи, 8 апрель куни ҳукумат йиғилишида имкони борича тезроқ мулоқотни бошлаш учун топшириқ берганини айтди.Музокаралар келаси ҳафта АҚШ Давлат департаментида бошланиши мумкин.
8 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Нетаньяҳу билан телефон суҳбатида Исроилдан Ливанга берилаётган зарбалар сонини камайтиришни сўраган. Мақсад Эрон билан музокараларни бузиб қўймаслик бўлган. Лекин, Нетаньяҳу АҚШ ва Эрон ўртасидаги икки ҳафталик сулҳ Ливанга тааллуқли эмаслигини маълум қилган.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Нетаньяҳуннинг позициясини қўллаб-қувватлаган, бироқ Теҳрон вакиллари Ливандаги жангларни тўхтатиш сулҳ битимига кирганини билдирган.
8 апрелга ўтар кечаси АҚШ ва Эрон икки ҳафталик ўточишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бу Трампнинг Эронни “йўқ қилиб юбориш” билан таҳдид қилган ультиматум муддати тугашидан бир соат олдин амалга ошди.
АҚШ президенти бу келишувни “тўлиқ ва мутлақ ғалаба” деб атаган бўлсада, Теҳрон уни ўз ғалабаси сифатида баҳолаган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Xbot1fmTgsM" title="Netanyahu Livan bilan muzokara boshlamoqchi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Искандар Исматов, ЎзА