Немис тили ўқитувчилари учун ўқув курслари бошланди
Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида Германиянинг Тошкентдаги Гёте институти ҳамкорлигида немис тили ўқитувчилари учун ўқув курслари бошланди.
Мазкур курслар Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган немис тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, хорижий тилни ўқитишнинг замонавий ёндашувларини ўзлаштириш ҳамда илғор педагогик тажрибаларни таълим жараёнига татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Машғулотлар Гёте институтининг тажрибали тренерлари томонидан олиб борилмоқда.
Ўқув курслари давомида ўқитувчиларнинг Гёте институти имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича билимларини мустаҳкамлаш, инновацион таълим методлари ва самарали ўқитиш стратегияларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, дарсларни замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқувчиларнинг немис тилини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилашга қаратилган амалий тавсиялар берилиши кўзда тутилган.
Ўқув курслари 23 октябрга қадар давом этади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири