Наманганда жамоат транспорти парки янги автобуслар билан тўлдирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада ошириш мақсадида 12 та замонавий автобус йўналишларга чиқарилди.
«Малакали автотранс сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг “Anhui Ankai Automobile Co., Ltd” компанияси билан замонавий автобуслар харид қилиш юзасидан 1 миллион 875 минг АҚШ доллари қийматида шартнома имзоланди.
Шартномага мувофиқ, харид қилинаётган 12 та “ANKAI” русумли автобус учун дастлабки 9 миллиард сўм тўлов амалга оширилиб, транспорт воситалари Наманган шаҳрига олиб келинди. Йил якунига қадар яна 18 та автобус олиб келиш режалаштирилган.
[gallery-30518]
Янги автобуслар 12-сонли «Хонобод – Шербулоқ» йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Мазкур йўналишда бир кунда ўртача 7 минг 100 нафарга яқин йўловчига транспорт хизмати кўрсатиш имконияти яратилган.
Янги автобусларнинг қатновга чиқарилиши шаҳарда жамоат транспорти хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА