Наманганда маҳалла раислари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, фуқаролар йиғини раисларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган 3 кунлик ўқув-амалий семинарлар давом этмоқда.
Наманган давлат техника университетида ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи А. Мирзаев ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги малака ошириш маркази директори Р. Эгамбердиев иштирок этди.
[gallery-30325]
Семинарлардан кўзланган асосий мақсад фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда уларнинг амалий натижадорлигини таъминлашдан иборат.
Ўқув-амалий машғулотлар давомида тизимли муаммоларни бартараф этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш, маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини аниқлаш, оммалаштириш ва бошқа ҳудудларда жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур семинарлар маҳалла раисларининг малакасини ошириш, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА