Наманганда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Kid Kamila” корхонасида бугунги кунда 120 нафар киши меҳнат қилмоқда. Корхонада эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилади.
Корхона томонидан 2025 йилда Россия ва Беларусь бозорларига 2 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган. Жорий йилда мазкур кўрсаткични 4 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
[gallery-31058]
Бунинг учун корхонада ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич ошириш, замонавий технология ва ускуналарни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ташқи бозорда корхона маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, экспорт географиясини кенгайтириш, янги хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА