Наманган вилояти ҳокими Норинда сайёр қабул ўтказди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Норин тумани Кемабоши маҳалласида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси, мутасадди бошқармалар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида 100 дан зиёд фуқаронинг муаммоли масаласи кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
[gallery-9124]
– Фарзандим биринчи гуруҳ ногирони, - дейди Норин тумани Хўжаобод қишлоғилик Наргиза Жўраева. – Ногиронлик аравачасига эҳтиёжимиз борлиги боис сайёр қабулга келдик. Мурожаатим тезда ҳал этилиб, ўғлимга ногиронлик аравачаси берилди.
Фуқаролар сайёр қабули ва очиқ мулоқоти чоғида кўтарилган масалалар ижросини сўзсиз таъминлаш вилоят ҳокими ҳамда Халқ қабулхонаси назоратига олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА