Мустақиллик — ҳуқуқ демакдир! (+видео)
Мустақиллик – эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи. Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, эришилган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг мазмун ва моҳиятини ҳар томонлама билиш, уни замондош онгига сингдириш ва фуқароларда мустақил ҳаётда эришилган натижаларни ҳис қилиб яшаш тафаккурини шакллантириш бугунги тобора глобаллашиб бораётган жараёнларга тўла замонда катта аҳамиятга эга.
Мустақиллик, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг рўёбга чиқишидир. Бу ҳуқуқ ва эркинликлардан самарали фойдалана олиш эса ҳар бир инсоннинг дунёқараши, истеъдоди ва қобилияти билан ўлчанади.
Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА