“Муқаддима” – миллий бадиий кулолчилик санатимиз намойиши
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат университетида миллий кулолчилик санъатининг бой анъаналарини тарғиб этиш, ёшларда миллий санъатга бўлган қизиқиш ва ҳурматни мустаҳкамлаш мақсадида Тасвирий ва амалий санъат кафедраси ўқитувчиси Диёра Солиеванинг “Муқаддима” номли миллий бадиий кулолчилик кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазма очилишида таниқли рассом ва кулоллар, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ижодкорнинг яқинлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кулолчилик санъати халқимизнинг қадимий ва бебаҳо маданий меросларидан бири экани, унда миллий қадриятлар, эстетик дид ва аждодлар маънавияти мужассам эканлигини алоҳида таъкидлади.
[gallery-29496]
Кўргазмада иштирокчилар ижодкорнинг миллий анъаналарни замонавий бадиий ёндашув билан уйғунлаштира олганини юқори баҳолади. Айниқса, асарлардаги ранглар уйғунлиги, шакл ва нақшларнинг нафислиги, миллий руҳ ва эстетик диднинг чуқур ифодаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Таъкидланганидек, бундай кўргазмалар миллий амалий санъатни асраб-авайлаш, уни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлоднинг маданий меросимизга бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА