Мобил алоқа ва сунъий интеллект бўйича халқаро экспертлар тажриба алмашмоқда
Бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари жаҳон иқтисодиёти ва рақамли коммуникация соҳасининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Айниқса, мобил алоқа тармоқларида AI ечимларидан фойдаланиш хизматлар сифатини ошириш, жараёнларни автоматлаштириш ва рақамли бошқарув самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20–21 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “GSMA M360 Eurasia 2026” халқаро форуми доирасида бугун “Capacity Building Training: Mobile Connectivity and the AI Revolution” мавзусида махсус ўқув-тренинги бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давлат органлари ва регуляторлар вакиллари учун ташкил этилган. Унда сунъий интеллект технологияларининг мобил алоқа экотизимидаги ўрни, унинг иқтисодиёт ва бошқарув соҳаларига таъсири, шунингдек AI технологияларини масъулиятли жорий этиш масалаларига бағишланди.

Тренинг давомида иштирокчилар сунъий интеллектнинг фундаментал тамойиллари ҳамда унинг замонавий рақамли экотизимдаги аҳамияти бўйича атрофлича маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, AI технологияларининг мобил телекоммуникация соҳасида қўлланилиши, жумладан тармоқларни автоматлаштириш, техник носозликларни олдиндан аниқлаш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА